РУС ТИЛИНИ ЎРГАНИШ МОТИВАЦИЯСИНИ ОШИРИШДА НЕЙРОГРАФИК УСУЛЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Газиева Ойдин

Қўқон университети Андижон филиали, Тилларни ўқитиш кафедраси Ўқитувчиси

Keywords: нейрографика, мотивация, рус тили, хорижий тил, талабалар


Abstract

Ушбу мақолада хорижий тил хусусан , рус тилини ўрганиш жараёнида нейрографик усулларни қўллаш орқали талабаларда ўқишга бўлган қизиқиш ва мотивацияни ошириш имкониятлари таҳлил қилинган. Нейропедагогика ва визуал технологиялар асосида ишлаб чиқилган нейрографик усуллар талабаларнинг ҳиссий ҳолатини барқарорлаштириш, ижодий фикрлашни ривожлантириш ва тилни ўрганиш жараёнини енгиллаштиришга хизмат қилади.

References

1. Жумаева Г. “НЕЙРОПЕДАГОГИКА АСОСЛАРИ”.---ТОШКЕНТ,2022.

2. Бендас Т.В. “ПСИХОЛОГИЯ МОТИВАЦИИ”.---МОСКВА: ПИТЕР,2021.

3. Сидорова Н.А. “НЕЙРОГРАФИКА КАК МЕТОД САМОПОЗНАНИЯ”. СПб, 2020.

4. Dörnzeli_ Z. „MOTIVATIONAL SRATEGIES IN THE LANGUAGE CLASSROOM”. CAMBRIDGE UNIVERSITY PRESS. 2001.

НЕЙРОПЕДАГОГИК УСУЛДА МОТИВАЦИЯНИ БАҲОЛАШ ТЕСТ-АНКЕТАСИ

Ушбу тест нейропедагогика асосида ишлаб чиқилган бўлиб,талабаларнинг рус тилини ўрганиш жараёнидаги ҳиссий, когнитив ва ихтиёрий мотивациясини баҳолашга хизмат қилади.

*Ҳар бир фикрни 1 дан 5 гача баҳоланг:

ҲИССИЙ МОТИВАЦИЯ (ЭМОЦИОНАЛ ТАРКИБ)

1. Мен рус тилини ўрганишда ўзимни хурсанд ҳис қиламан.

2. Дарс пайтида қизиқишим ортади.

3. Рус тили дарслари менда ижобий эмоциялар уйғотади.

4. Мен ўзимни бошқалар билан солиштирмасдан ишонч билан ўқийман.

5. Дарсда муваффақиятга эришиш менда қувонч ҳиссини уйғотади.

КОГНИТИВ МОТИВАЦИЯ (АҚЛИЙ ФАОЛИЯТ ТАРКИБИ)

6.МЕН ЯНГИ СЎЗЛАРНИ ЁДЛАШДА ОНГИМДА УЛАРНИ ТАСВИРЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН (ВИЗУАЛИЗАЦИЯ).

7.МЕН ГРАММАТИК ҚОИДАЛАРНИ РИТМ ЁКИ ҚЎШИҚ ЁРДАМИДА ЭСЛАБ ҚОЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН.

8.МЕН РУС ТИЛИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲАР ДОИМ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛАЙМАН.

9.МЕН ДАРСДА ЎРГАНГАНИМНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ТАСАВВУР,ЭСЛАТМА ВА РАНГЛАРДАН ФОЙДАЛАНАМАН.

10.МЕН МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚИСҚА,МАНТИҚИЙ ҚИСМЛАРГА БЎЛИБ ЎРГАНАМАН.

ИХТИЁРИЙ ВА МАҚСАДЛИ МОТИВАЦИЯ (ИХТИЁР ВА ИНТИЛИШ ТАРКИБИ)

11. Мен дарс пайтида диққатимни бир нарсага жамлай оламан.

12. Қийин бўлса ҳам , мен вазифани тугатишга ҳаракат қиламан.

13. Мен ҳар куни ўрганиш учун вақт ажратишга ҳаракат қиламан.

14. Мен рус тилини ўрганиш орқали шахсий мақсадимга яқинлашаман деб ўйлайман.

15. Менда хорижий тилни ўрганиш учун узоқ муддатли мақсад бор.

БАҲОЛАШ(максимум - 75балл).

БАЛЛ ОРАЛИҒИ ТАВСИФ:

61-75 Сизнинг мотивациянгиз юқори ва нейропедагогик асосда шаклланган

46-60 Мотивация яхши,лекин айрим нейротехникаларни жорий этиш керак

31-45 ўртача мотивация,ҳиссий ва когнитив туртки етишмайди

15-30 сизга эмоционал ва ақлий қўллаб қувватлаш Керак.